Инстаграмдаги реклама 5 суткалик қамоққа олиб келди (Видео) – DiqqatUz

15
11 апр. 2020 г.

Бугун кўпчилик ёшлар бўш вақтини мазмунли ташкил этиб, фойдали ишлар билан банд бўлишмоқда. Аммо уларнинг орасида турли номаъқул ишлар қилиб, ижтимоий тармоқлардаги обуначилар сонини кўпайтиришга уринаётганлари ҳам йўқ эмас. Пойтахтимизнинг Шайҳонтоҳур туманида махсус товуш ва сирена, яъни ёруғлик сигналларини ишлатган ҳолда кортеж бўлиб ҳаракатланган ва бу билан ижтимоий тармоқлардаги обуначиларни кўпайтиришга уринган “Ласетти”, “Каптива” ва “Спарк” автомашиналари ҳайдовчилари суд қилинди. Уларга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Diqqat.Uz