Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА)
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) ҳамкорлигида ОАВ вакиллари учун “Соғлом овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи!” мавзусида семинар ўтказилмоқда.
Тадбирда журналистларга Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган соғлом овқатланишнинг асосий тамойиллари, нотўғри турмуш тарзи, камҳаракатлик оқибатида келиб чиқадиган ортиқча вазн, семизлик ва турли касалликлар ҳақида маълумотлар тақдим этиляпти.
Шунингдек, тамаки ва алкоголь истеъмол қилиш, айниқса ёшлар орасида электрон сигарета ва қиздириладиган тамаки маҳсулотлари чекиш кенг тарқалаётгани ҳамда уларга қарши курашиш бўйича давлат томонидан кўрилаётган қонунчилик чоралари муҳокама қилинмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.