Эски ўзбек тили”га ёзув
«.. Сенда бодом иси бор,
Сенда бобом иси бор,
Болам на рус, на ўзбек,
Аросат белгиси бор.
Беш юз йиллар аввалги
Хатни мен англайман, бас,
Мен бугун айтганимни
Болам баъзан тушунмас.
Кўкрагимда дод қотган,
Яқинлашар катта хавф,
Ўз тилини йўқотган
Халқ бўлмасми ердан даф..»
Муаллиф: Ҳалима Худойбердиева
Ўқиган: Раҳимбой Жуманиёзов









