Коронавирус инфекциясига чалиниш бўйича кунлик кўрсаткичлар сезиларли даражада ошиб бораётгани сабабли Тошкент шаҳрининг 12 туманида ПЗР

6
19 янв. 2022 г.

Коронавирус инфекциясига чалиниш бўйича кунлик кўрсаткичлар сезиларли даражада ошиб бораётгани сабабли Тошкент шаҳрининг 12 туманида ПЗР тест таҳлиллари ўтказувчи лабораториялар иш бошлади.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати туман бўлимлари қошида ташкил этилган ушбу муассасаларда тест таҳлиллари кунига 24 соат давомида бепул ўтказилмоқда. Тиббий анализ натижаларини эса фуқаролар бир суткадан сўнг олишлари мумкин.

Таҳлил натижаларидан шу нарса маълум бўлмоқдаки, бугунги кунда инфекция аниқланган беморларда касаллик асосан енгил даражада кечиб, оддий респиратор белгилар билангина намоён бўлмоқда.

“O‘zbekiston 24” телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.