My.gov.uz да кўчмас мулкни ҳадя этиш ёки айирбошлаш ҳамда олди-сотди бўйича мурожаат
Кўчмас мулкни сотиш, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини қандай қилиб тез ва қулай тарзда нотариал тасдиқлатиш мумкин? Коммунал тўловлардан қарздорлик мавжуд эмаслигини тасдиқловчи маълумотномаларни йиғмаслик, нотариус қабулига узоқ вақт навбат кутмаслик, ўртакашларга хизматлари учун ҳақ тўламаслик ва коммунал қарзи бўлган, ёки сотилиши учун таъқиқ қўйилган кўчмас мулк эгаси эмаслигингизга 100% амин бўлиш учун нима қилиш лозим?
Ушбу мақсадлар учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида «Кўчмас мулкни ҳадя этиш ёки айирбошлаш ҳамда олди-сотди бўйича мурожаат йўллаш» хизмати жорий этилган: https://my.gov.uz/uz/service/view/25









