Пойтахтимиздаги «Технопарк» мажмуасида Республика қон қуйиш марказининг ҳудудлардаги қон билан ишлаш хизмати
Пойтахтимиздаги «Технопарк» мажмуасида Республика қон қуйиш марказининг ҳудудлардаги қон билан ишлаш хизмати муассасаларига 13 та кўчма донорлик комплекси — махсус автобусларни топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
“ISUZU HC40” русумли автотранспорт воситалари негизида тайёрланган ушбу кўчма донорлик мажмуалари махсус каравот, музлаткич, гемоконтейнер, ҳавони тозалашга мўлжалланган бактерияга қарши лампалар, кондиционер ҳамда ёриткичлар билан жиҳозланган. Унда бир вақтнинг ўзида 3 нафар донордан қон олиш мумкин.
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳа орқали бу ҳақда батафсил танишасиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.