Эртадан юртимизда соғлиқни сақлашнинг янги моделини жорий қилиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси бошланади
Ушбу дастурнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш, тиббиётни рақамлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Самарқанд ва Бухоро вилоятларидаги бирламчи тиббиёт муассасаларига ташриф тадбирлари бошланди.
Унинг дастлабки локацияси — Самарқанд шаҳридаги 2-оилавий поликлиника бўлди.
Маълумот ўрнида айтиш лозимки, айни пайтда 55 минг нафардан зиёд аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатаётган мазкур шифо маскани замонавий компьютер жиҳозлари билан таъминланиб, DMED ахборот тизими тўлиқ ишга туширилган.
Таништирув тадбирида тиббиётни рақамлаштириш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ва уларнинг ижобий натижалари, беморлар ва шифокорлар учун афзалликлари хусусида батафсил маълумот берилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.