Маълумки, туғма сколиоз умуртқа поғонасининг ён томонга қийшайиши билан боғлиқ хасталик бўлиб

10
25 мар. 2025 г.

Маълумки, туғма сколиоз умуртқа поғонасининг ён томонга қийшайиши билан боғлиқ хасталик бўлиб, у ўз вақтида муолажа қилинмаса, кўплаб оғир асоратларга олиб келиши мумкин.

Шу боис ушбу масалага Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Айни чоғда муассасада академик Ю.Е. Вельтищев номидаги Москва педиатрия ва болалар жарроҳлиги илмий-тадқиқот институти мутахассислари ҳамкорлигида 10 га яқин юқори технологик туғма сколиоз ва умуртқа поғонаси оғир турдаги деформациясини коррекция ва стабилизация қилиш режаланган бўлиб, бу борадаги ишлар бошлаб юборилди.

ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган шу ҳақдаги видеолавҳа билан яқин вақтлар давомида танишасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.