Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг 28 йиллиги

23
18 ноя. 2019 г.

2019 йил 18 ноябрь куни “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғриси”ги Қонун қабул қилинганига 28 йил тўлди.
Ўтган йиллар давомида Ўзбекистон номи жаранглаган ҳар бир тадбирда Давлат байроғи баланд кўтарилиб, ватандошларимиз қалбида шу юрт, шу ватан фарзанди еканлигидан ифтихор хиссини ошириб келмоқда.
Давлат байроғининг фуқораларда ўз она ватанида ғурурланиш туйғисини юксалтириш, ёшларни ватанпарварлик туйғусида тарбиялашдаги беқиёс аҳамятини этиборга олган ҳолда жорий йилнинг 18 ноябрь куни Урганч шаҳри бўйлаб 10000 кишилик парад ташкил этилди.
Шунингдек параддан кейин Урганч шаҳридаги Амир Темур истироҳат боғида маданий тадбир ташкил этилди. Тадбирда Ихтисослаштирилган санъат мактабининг пуфлама оркестри, Рус, Татар, Қарейс, Қозоқ миллий маданий марказлар, Ўзбекистон ҳалқ артисти Гулора Рахимова, хонандалар Хабибулла Машарипов, Дилафруз Бекметова, Фаррух Комиловларнинг иштироки таъминланди.