Самарқанд шаҳридаги «Silk Road by Minyoun» меҳмонхонасида Марказий Осиё мамлакатлари туберкулёзга қарши курашиш
Самарқанд шаҳридаги «Silk Road by Minyoun» меҳмонхонасида Марказий Осиё мамлакатлари туберкулёзга қарши курашиш миллий дастурлари раҳбарларининг саммити бўлиб ўтди. ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси томонидан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда юртимизда сил касаллигига қарши курашиш борасида эришилган ютуқлар, бу борада олиб бориладиган минтақавий ҳаракатлар режаси ҳақида сўз юритилди. ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу саммит тафсилотлари ҳақида сўз боради. Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.