Метрологик текширувдан ўтказилмаган ўлчаш ва синов воситаларининг тиббиёт фаолиятида қўлланилиши тақиқланади
ССВ Метрология хизмати ҳозирги кунда 31 позициядаги ўлчаш ва синов воситаларини қиёслаш ҳамда метрологик аттестациядан ўтказиш ишларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлиб, юртимиздаги давлат ва нодавлат тиббиёт муассасаларини ҳамкорликка таклиф этади.
Хизматдан фойдаланиш ва шартнома тузиш учун қуйидаги намунани (https://docs.google.com/document...hs8Y3kreJvF/edit) тўлдирган ҳолда аризангизни [email protected] почтасига йўллашингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 112-сон қарорига мувофиқ, тиббиёт ташкилотларида фойдаланиладиган ўлчаш функцияларига эга бўлган барча тиббий техникалар метрологик назоратдан ўтказилиши лозим. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирининг 2024 йил 7 октябрдаги 313-сонли буйруғига асосан, метрология текширувидан ўтказилиши лозим бўлган тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш ва синов воситаларининг рўйхатига мувофиқ, ўрнатилган тартибда метрологик текширувдан ўтказилмаган ўлчаш ва синов воситаларининг тиббиёт фаолиятида қўлланилиши тақиқланади.
Телефон: (71) 203-01-01 (ички 2240 — 2241)
Ҳурматли мутахассислар! Метрологик назорат ва қиёслаш ишларини ўз вақтида амалга ошириш орқали муассасангиздаги тиббий ускуналарнинг аниқлиги ва ишончли ишлашини таъминлаш имкониятига эга бўласиз. Бу эса беморларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада оширишда муҳим аҳамият касб этади.