Тўрақўрғонлик Рисқинисо ая Усмонова уч ойдирки, жиддий хасталикдан азият чекади

3
1 апр. 2024 г.

Унга шифокорлар томонидан диафрагма қизилўнгач тешиги чурраси ташхиси қўйилган бўлиб, касалликни фақат юқори технологик жарроҳлик амалиёти орқалигина бартараф этиш мумкин эди.

Мана шундай пайтда бемор жонига академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари оро кирди.

Юртимизда ноёб операцияларнинг туманлар даражасига туширилиши натижасида онахон яшаш ҳудудининг ўзида оғир дарддан бутунлай халос бўлди.

Юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.